Мақолада XX асрдан XXI аср бошларига қадар Фарғона водийси аҳолисининг этник таркиби ва жойлашуви масаласининг тарихшуносликда ўрганилиши қиёсий таҳлил қилинган. Аҳоли рўйхатлари, этнографик кузатувлар, картографик ва топонимик материаллардан фойдаланиш хусусиятлари ўзаро қиёсланиб, статистик маълумот билан унинг кейинги илмий талқини ўртасидаги фарқларга эътибор қаратилган. Таҳлил натижасида XX аср давомида статистик ва картографик ёндашувлардан топонимик ҳамда этномаданий таҳлилга ўтиш кузатилгани, XXI аср бошларида эса этнослараро муносабатлар, алоҳида этник жамоалар тарихи ва аввалги илмий хулосаларни қайта баҳолаш масалалари кенгайгани аниқланган.
No takes yet. Share an insight, caveat, or question.
Алишер Маматалиев (2026) studied this question.
Synapse has enriched 5 closely related papers on similar clinical questions. Consider them for comparative context: