Мақолада иқлим ўзгариши ва сув тақчиллиги шароитида сув тежовчи технологияларни жорий этган фермерларга бериладиган субсидия ва имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини масофавий назорат қилиш масаласи ўрганилади. Ўзбекистонда 2026 йилда қабул қилинган сув тежаш чоралари ва уларнинг мониторинг элементлари расмий манбалар асосида таҳлил қилинган. Сунъий йўлдош ва геоахборот технологияларидан фойдаланишнинг халқаро ва минтақавий тажрибаси кўриб чиқилган. Тадқиқотда масофавий назоратнинг иқтисодий самарасини баҳолаш учун соддалаштирилган модел таклиф этилади. Хулосада тўловни босқичларга бўлиш ва рақамли тасдиқлаш механизмларини бирлаштириш тавсия қилинади.
No takes yet. Share an insight, caveat, or question.
Отабек Толибович Жумаев (2026) studied this question.
Synapse has enriched 5 closely related papers on similar clinical questions. Consider them for comparative context: