Мақолада аграр секторда давлат молиявий кўмагини ажратиш жараёнларини рақамлаштириш, субсидия бериш босқичларида инсон омилини камайтириш ва рақамли скоринг тизимини жорий этишнинг иқтисодий самараси таҳлил қилинади. Аграр соҳада тўловлар агентлиги фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва «Агроплатформа», «Агросубсидия» ахборот тизимларининг роли расмий манбалар асосида ёритилган. Тадқиқотда субсидиялаш жараёнининг трансакцион самарадорлигини баҳолашнинг индикаторлар тизими таклиф этилади. Таҳлил натижалари рақамли тизимлар ариза кўриш муддати ва босқичлари сонини қисқартиришини, аммо маълумотлар сифати ва алгоритм шаффофлиги бўйича хатарларни юзага келтиришини кўрсатади.
No takes yet. Share an insight, caveat, or question.
Отабек Толибович Жумаев (2026) studied this question.
Synapse has enriched 5 closely related papers on similar clinical questions. Consider them for comparative context: