Answers are grounded in this paper and cite their sources.
Миелодиспластик синдром(МДС)нинг бластоз билан кечиши ўткир лейкозга ўтишининг юқори хавфидан дарак беради. Беморларда узоқ муддатли даволаш жараёнида касаллик фаоллигининг қайта ошиши ва периферик қон кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Азацитидин ва венетоклакс дори воситаларини биргаликда қўлланилиши эса бугунги кунда ўрганилаётган терапевтик ёндашувлардан биридир. 2024 йил август ойидан МДС ташхиси билан кузатувда бўлган беморнинг клиник маълумотлари ретроспектив таҳлил қилинди. Суяк кўмиги морфологик текшируви, оқимли цитометрия, FISH таҳлили, умумий қон таҳлили ва биокимёвий кўрсаткичлар ўрганилди. Беморга дастлаб азацитидин монотерапияси 15 курс, кейинчалик эса Aza-VEN даво курси қўлланилган. Дастлабки цитогенетик текширувда del(5q31.2), del(13q14) ва MLL (11q23) қайта қурилиши аниқланган. Азацитидин монотерапияси даврида 2025 йилда суяк кўмигида бластлар миқдори 5,2–6,2% оралиғидалиги, лекин 2026 йил июль ойида уларнинг миқдори 16% гача ошганлиги аниқланган. Кейинги Aza-VEN курси даврида август ойида морфологик бластлар 6% ни ташкил этган. 2026 йил сентябрь–октябрь ойларида оғир анемия, лейкопения, нейтропения ва тромбоцитопения қайд этилган. Нейтрофиллар миқдори 0,32×10⁹/л дан 1,27×10⁹/л гача ошган. АЛТ даражаси 204 U/L дан 102 U/L гача пасайган. Даволаш натижаларини баҳолашда морфологик, иммунфенотипик ва гематологик кўрсаткичларни комплекс мониторинг қилиш муҳим аҳамиятга эга.
No takes yet. Share an insight, caveat, or question.
Makhamadalieva et al. (2026) studied this question.
Synapse has enriched 10 related papers. Consider them for comparative context: