Answers are grounded in this paper and cite their sources.
Ушбу мақолада герниопластикадан кейин қайталанган вентрал чурраларда чурра қопи ва унинг атрофидаги тўқималарда юзага келадиган патоморфологик ўзгаришлар ўрганилган. Тадқиқотда асосий эътибор бириктирувчи тўқиманинг тузилиши, коллаген ва эластик толаларнинг ҳолати, фибробластлар сони ҳамда майда қон томирлардаги ўзгаришларга қаратилган. Морфологик текширишларда чурра соҳасида коллаген толаларининг тартибсиз жойлашиши, дағал толали бириктирувчи тўқиманинг кўпайиши ва айрим соҳаларда фибробластлар сонининг камайиши каби ўзгаришлар қайд этилган. Шу билан бирга, апоневрознинг табиий тузилиши бузилиб, чандиқ тўқимасининг шаклланиши ва мушак-пай тузилмаларининг заифлашиши кузатилган. Ёшга боғлиқ ўзгаришларни таҳлил қилиш тўқималарнинг тикланиш имконияти бемор ёши ортиши билан сусайиши мумкинлигини кўрсатади. Айниқса, коллаген толаларининг тузилиши ва I ҳамда III турдаги коллагенлар нисбатидаги ўзгаришлар чандиқ тўқимасининг механик мустаҳкамлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
No takes yet. Share an insight, caveat, or question.
Асатуллаев et al. (2026) studied this question.
Synapse has enriched 8 closely related papers on similar clinical questions. Consider them for comparative context: