Answers are grounded in this paper and cite their sources.
Қувурнинг гидравлик қаршилигини баҳолашда Колбрук–Уайт тенгламаси [1] ва унинг ошкор аппроксимациялари, шунингдек «ишлатилган» қувурлар учун тузилган Ф.А.Шевелев формулалари қўлланилади. Илмий мақолада эквивалент ғадир-будурликнинг чизиқли ўсиши k(t) = k₀ + α·t ва ички диаметрнинг коррозия-чўкинди қатлами ҳисобига камайиши d(t) = d₀ – 2δ·t ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формулалар таққосланди: Колбрук–Уайт [2]; P.K.Swamee ва A.K.Jain [3]; S.E.Haaland [4] (1) ва А.Д.Альтшуль [5] нинг формуласи. Ҳисоблар минг м³/сут, м, мм, мм/йил ва ғадир-будурлик ўсиш тезлигининг учта қиймати (; 0,08 ва 0,10 мм/йил) учун бажарилди. Натижалар 1-жадвалда ва 1-расмда келтирилган. 1-жадвал 32 йиллик эксплуатациядан сўнг гидравлик ишқаланиш коэффициентининг турли формулалар бўйича қийматлари ( минг м³/сут, м/с) 1-расм. Гидравлик ишқаланиш коэффициентининг (а) ва 78 км трассадаги напор йўқотишининг (б) эксплуатация муддатига боғлиқлиги 1-жадвал ва 1-расмдан кўриниб турибдики, Колбрук–Уайт тенгламасининг ошкор аппроксимациялари бир-биридан 0,6 % дан кам фарқ қилади, яъни амалий ҳисобларда формулани танлаш натижага деярли таъсир этмайди. Шу билан бирга, «ишлатилган» қувурларнинг ўртача ҳолатига мўлжалланган Шевелев формуласи калибрланган модельга ( мм/йил) нисбатан ишқаланиш коэффициентини 16,8 % га кам баҳолайди, бу эса 78 км трассада напор йўқотишини 9,4 м га (61,1 м ўрнига 51,7 м) кам ҳисоблашга олиб келади. Бу натижа эскирган магистрал қувур учун гидравлик қаршилик моделини натура маълумотлари бўйича калибрлаш заруратини тасдиқлайди. Ғадир-будурлик ўсиш тезлиги нинг 0,03 дан 0,10 мм/йилгача ўзгариши 32 йилдан сўнг ишқаланиш коэффициентининг 0,0187 дан 0,0247 гача, напор йўқотишининг эса 49 м дан 65 м гача ўзгаришига олиб келади; шу сабабли параметри гидравлик модельнинг энг таъсирчан параметри ҳисобланади. Қувурларда гидравлик ишқаланиш коэффициенти оқимнинг Рейнольдс сони ва қувур ички сиртининг нисбий ғадир-будурлигига бевосита боғлиқ эканлиги аниқланди. Блазиус, Прандтль–Карман, Кольбрук–Уайт ва Свами–Жайн эмпирик формулаларининг қўлланилиш соҳалари ҳамда ҳисоблаш хусусиятлари қиёсий таҳлил қилинди. Нисбий ғадир-будурликнинг ортиши турбулент оқимда гидравлик қаршилик ва босим йўқотилишининг кўпайишига олиб келиши асосланди. Кольбрук–Уайт тенгламаси турли оқим режимлари ва ғадир-будурлик шароитларини ҳисобга олиш имконияти билан ажралиб туриши кўрсатилди. Свами–Жайн формуласи эса ушбу тенгламанинг ҳисоблаш учун қулай яқинлаштирилган ифодаси сифатида баҳоланди. Олинган натижалар қувур тармоқларини лойиҳалаш, гидравлик йўқотишларни баҳолаш ва энергия самарадорлигини оширишда амалий аҳамиятга эга.
No takes yet. Share an insight, caveat, or question.
Makhmudov et al. (2026) studied this question.
Synapse has enriched 8 closely related papers on similar clinical questions. Consider them for comparative context: